АсосийJamiyat

Талабалар рейтинг дафтарчаси ва ўқув журналлари бекор қилинади

'Талабалар рейтинг дафтарчаси ва ўқув журналлари бекор қилинади'ning rasmi

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги 46 та олий таълим муассасасида талабаларнинг рейтинг дафтарчаси ва гуруҳ журналини қўллаш амалиёти бекор қилинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Алишер Абдуллаев матбуот анжумани вақтида айтиб ўтган.

“2020-2021 йилги ўқув йилидан 46 та таълим муассасаси крдеит-модул тизимига ўтди. Бу тизимга ўтган ОТМда кейинги ўқув йилидан рейтинг дафтари ва гуруҳ журнали бекор қилинади”, дейди Алишер Абдуллаев.

Унинг қайд этишича, бу шаффофлик ва талабалар, профессор-устозлар учун катта имкониятлар яратади. 

    Бошқа янгиликлар