АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ўзгариб, қатор ҳудудларда қор ёғади

'Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ўзгариб, қатор ҳудудларда қор ёғади'ning rasmi

"Ўзгидромет" хизмати 19 декабрь куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлади, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, қолган ҳудудларда ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда қорга айланади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида бугун қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Шамол ўртача 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 3-8° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда бугун кундузи ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда, кучайиш вақтида 12-17 м/с гача эсади. Ҳарорат кун давомида 7-9° илиқ бўлади.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгаради, булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, кўриниш 50-100 м гача ёмонлашади. Шамол 7-12 м/с тезликда, кучайиш вақтида 15-20 м/с гача эсади. Ҳаво ҳарорати 2° совуқ-3° илиқ атрофида бўлади.

Тоғ автомобил йўлларида қор уюмлари, яхмалак бўлиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар