АсосийDunyo

Россия AҚШнинг душмани— Майкл Помпео

'Россия AҚШнинг душмани— Майкл Помпео'ning rasmi

"Мендан ҳар доим АҚШнинг душмани кимлигини сўрашади ва ҳозир бу саволга жавоб бермоқчиман: бизнинг турмуш тарзимизга, республикамизга, демократик тамойилларимизга путур етказмоқчи бўлганлар кўп. Россия бу кабилар рўйхатида албатта бор", деди Помпео Марк Левин радиоешиттиришига берган интервюсида.

AҚШ расмийлари Россияни қарши мамлакат эмас, душман мамлакат деб аташади. Помпео шу ҳафта бошида Россияни AҚШ учун "ҳақиқий муаммо" деб атади.

Давлат котиби Aмерика оммавий ахборот воситаларига яқинда уюштирилган киберҳужумларда Россиянинг алоқаси борлигини айтиб ўтди. "Россия ассиметрик потенциалдан фойдаланиб, AҚШни зарар кўришига ҳаракат қилмоқда".

Шунингдек, Помпео Россия раҳбарияти "эркинликни севувчилар учун ҳақиқий хавф" эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга, АҚШ Россиядан келиб чиқадиган хавфни камайтирмоқчи эмаслигини, Хитойни эса "хавфлироқ" таҳдид деб билишини қўшимча қилди.

Рисолат МАХСИМОВА тайёрлади

    Бошқа янгиликлар