АсосийJamiyat

Сирдарёда ЙТҲ сабаб 22 ёшли хайдовчи вафот этди(видео)

'Сирдарёда ЙТҲ сабаб 22 ёшли хайдовчи вафот этди(видео)'ning rasmi

2020 йилнинг 16 декабрь куни тонгги 4:30лар атрофида Сирдарё туманини кесиб ўтувчи М34 автомобил йўлининг 70 километрида Cobalt русумли автомобиль хайдовчиси ҳаракатдан тўхтаб, машина юкхонасини текшираётган пайтда Зил русумли юкмашинаси билан тўқнашган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Зил хайдовчиси  ҳавонинг туманли бўлгани сабаб Cobalt автомашинасини кўрмай қолган ва машинага келиб урилган. ЙТҲ натижасида Cobalt хайдовчиси оғир тан жароҳатлар олиб, Сирдарё туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. 

22 ёшли фуқаро кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, аҳволи оғирлиги сабаб вафот этган.

    Бошқа янгиликлар