АсосийJamiyat

Маданият вазирлигида 12 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилинган — Сенат раиси

'Маданият вазирлигида 12 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилинган — Сенат раиси'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, бугун Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. 

Унда Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг маълум қилишича, аксарият қонунбузилиш ҳолатлари таълим тизимида кузатилган. Тизимда умуман ишламайдиган одамларга йиллар давомида ойлик ёзиб келинган.

"Вазирликлар ва ҳокимликларда ҳам аҳвол шу. Маданият вазирлигида амалда етказиб берилмаган маҳсулотлар, бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун 12 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилинган. Биз: “Моддий-маданий мерос объектларига қаранглар, маданият марказлари хароб аҳволда”, десак пул йўқ дейишади. Амалда эса аҳвол мана бундай", — деди Сенат раиси Танзила Нарбаева ўнинчи ялпи мажлисда.  

 

    Бошқа янгиликлар