2020 йил 17 декабр куни соат тахминан тунги 2–3 лар атрофида А-373 – «Гулистон–Оҳангарон» автомобил йўлининг Пскент тумани ҳудудидан ўтган 87-километрида номаълум шахс пиёдани уриб юбориб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмасдан, воқеа жойидан қочиб кетган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати раҳбари хабар бермоқда.
Воқеа содир бўлган жойни ўрганиш асносида у ердан юк машинасига тааллуқлилиги тахмин қилинаётган бир неча ашёвий далиллар топилган. Йўлнинг асфалт қопламасидаги тормоз излари ҳам юк машинасига тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда. Ҳозирда ушбу транспорт воситасини топиш бўйича қидирув ва суриштирув ишлари олиб бориляпти.
ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ушбу воқеани кўрган ёки эшитган фуқаролардан (71) 265-08-51 ёки 265-96-53 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, жиноят фош этилишига ҳисса қўшишларини сўрайди. Хабар берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади, дейилмоқда хабарда.






