Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдуразаков вилоятнинг 2020 йил ҳисоботи ва келгуси йил режалари бўйича халққа мурожаат қиляпти. Вилоятдаги умумий маҳаллий бюджет даромадлари режаси 1 трлн. 396 млрд. сўмни ташкил этиб, амалда 1 трлн. 549 млрд. сўмни ёки 153,2 млрд.сўмга (111%) ортиғи билан бажарилиши кутиляпти, дея Шавкат Абдуразаковнинг сўзларини келтирмоқда "Даракчи" мухбири. Бу маблағларнинг қандай сарфланаётганини эса вилоят ҳокими шундай изоҳлайди:
Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари қуйидаги масалаларни ҳал этишга йўналтирилди. Жумладан:
- Муҳтарам юртбошимизнинг вилоятга ташрифлари давомида белгилаб берилган вазифаларни ижросини таъминлаш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишга 71,5 млрд. сўм;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3917-сонли қарорига асосан қўшимча манбаларнинг 10 фоизи миқдорида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбир харажатлари учун 9,0 млрд. сўм;
- коронавирус тарқалишининг олдини олиш билан боғлиқ харажатларга 31,3 млрд. сўм;
- аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш билан боғлиқ тадбирларга
9,8 млрд. сўм;
- ички йўлларни таъмирлаш ва тартибга келтиришга харажатларига
12,6 млрд. сўм;
- ижтимоий соҳа муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш харажатларига 10,8 млрд. сўм;
- сектор раҳбарларининг таклифларига асосан ҳар бир тумандан
4 тадан жами 44 та маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни бартараф қилиш харажатларига 27,1 млрд. сўм маблағ сарфланди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов ҳокимликнинг маҳаллий маблағлари нималарга сарфланаётганини тийинигача ҳисоблаб берганди.
Сардорбек Раҳмонқулов






