“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум қилишича, байрам олди ва байрам кунлари йўловчиларга транспорт хизматларини кўрсатишни янада ошириш ва уларга кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида Тошкент-Термез-Тошкент йўналишида 280/279-сонли йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилди.
Мазкур поездлар жорий йил 15,25,27,29 декабрь кунлари Тошкент-Термез, шунингдек, 16,26,28 ва 30 декабрь кунлари Термез-Тошкент йўналишида 4 мартадан қатновини амалга ошириб, йўловчиларни ўз манзилларига етказиб қўяди.
Чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин. Қўшимча маълумотларни эса Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.






