АсосийDunyo

Трамп ҳокимиятни қўлга олишга тайёрланмоқда

'Трамп ҳокимиятни қўлга олишга тайёрланмоқда'ning rasmi

АҚШ президенти Доналд Трамп сайлов натижаларини бекор қилишга ва мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олишга тайёрланаётгани тахмин қилинмоқда. Бу  ҳақида Axios нашри номаълум манбаларга асосланиб ёзди.

Трамп маъмурияти таъкидлашича, Америка раҳбари шубҳали тарзда ўзининг собиқ миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Майкл Флинн ва адвокат Сидни Пауэлл билан кўп вақт ўтказган. Расмийлар Трамп сайлов натижаларини ўзгартириб, ҳокимиятни эгаллаб олишидан қўрқишмоқда.

Бу ҳолатда Трамп Флинн ва Сидни Пауэлл ғоя ва имкониятларидан фойдаланишаг уриниши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларда расман Жо Байден ғалаба қозонди. 14 декабрь куни сайловчилар ҳайъати ҳам уни сайланган президент дея эълон қилди. 

    Бошқа янгиликлар