Қозоғистонда кўнгиллиларни коронавирусига қарши маҳаллий вакцина билан эмлаш бошланди, дея хабар қилмоқда «Korrespondent.net». Бу вакцина QazCovid-in деб номланган бўлиб, унинг биринчи ва иккинчи босқич клиник синовлари Биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти томонидан ўтказилган.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги уч минг нафар кўнгилли қатнашадиган III босқич клиник синовларини бошлашга рухсат берди.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг декабрь ойи охирига қадар кўнгилли фуқароларни эмлаш ишлари ўз якунига етади. III босқич синовлар учун 10 минг дозада зарур вакцина партияси ишлаб чиқарилади.
Қозоғистон ҳукумати ушбу лойиҳага инвестициялар жалб қилиш бўйича музокараларни бошлаб юборгани айтилмоқда.






