Германиялик инстаграм блогери Йоси Мария Канар оролларига таътилга кетган вақтида вафот этди, деб хабар берди ria.ru сайти.
Кейинги пайтда ўта озиб кетган 24 ёшли блогернинг ўлимига сўнгги йилларда у азоб чекаётган анорексия (иштаҳанинг тўлиқ йўқолиши) касаллиги сабаб бўлган.
Йоси Мария ўлимидан бир неча кун олдин анорексияни енга олмай, вафот этадиганлар қаторида бўлишни хоҳламаслигини ёзган.
Унинг аҳволи самолётда ёмонлашган ва уйқусида дугонасининг қўлида вафот этгани айтилмоқда.






