Исроил давлатида ҳам аҳолини оммавий тарзда коронавирусга қарши эмлаш ишлари бошлаб юборилди. Мамлакат бош вазири Бинямин Нетаняху биринчилардан бўлиб бу вакцинани қабул қилиб олди. Унинг бу вакцинани қабул қилиш жараёни Исроил марказий телевидениеси орқали намойиш этилди.
Душанба – 21 декабрь кунидан бошлаб мамлакатдаги барча тиббиёт ходимлари эмланиши кутилмоқда.
Исроил соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 370 мингдан ошган, 3000 дан ортиқ одам CОVID-19 сабабли вафот этгани айтилмоқда.





