АсосийJamiyat

33 миллион сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига ундириб берилди

'33 миллион сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига ундириб берилди'ning rasmi

Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи фуқаро Тилобат Хамзаевадан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатда истеъмолчи «Ҳалол ризқ қуёнчилик фермаси» фермер хўжалиги билан 2020 йил 20 август  куни тузилган №502 сонли шартномага асосан, 25 150 000 сўмлик наслдор қуён, қуён қафаси ҳамда озуқасини бермасдан келаётганлигини айтиб ўтган. 

Мурожаат Федерация мутахассислари томонидан ўрганилди. Натижада 25 150 000 сўмлик наслдор қуён, қафаси ҳамда озуқаси истеъмолчи фойдасига ундириб берилди. Бу ҳақда Федерация матбуот котиби хабар қилди.

Яна бир мурожаат Наманган вилоят Уйчи туманида яшовчи фуқаро Сайёра Тиллабаевага тегишли бўлиб, унда истеъмолчи иссиқхона билан шуғулланиш мақсадида Уйчи туман Халқ банкидан кредит олганлиги, таъминотчи Авазбек уйига келиб 5 миллион 800 минг сўмлик иссиқхона қуриб бергани, бироқ иссиқхона бир неча бор қулаб тушгани сабабли тадбиркорга мурожаат қилган. Аммо қурувчи турли хил боҳоналар қилиб, таъмирлаб бермаганлигини айтиб ўтган. Мазкур мурожаат ўрганилиб, қурвчи томонидан истеъмолчига иссиқхона бепул тамирлаб берилишига эришилди.

Шунингдек, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилоят ҳудудий бирлашмасига Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг бир гуруҳ шифокорлари томонидан ёзма мурожаат келиб тушган.

Мурожаатда, Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг бир гуруҳ шифокорлари Навоий шаҳар И.Каримов кўчаси 52 уйда жойлашган " Omad Avia" МЧЖдан малака алмашиш ва ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида жорий йилнинг апрел ойида Ҳиндистон давлатига 1 хафталик сафарга бориб келиш учун 33 000 000 сўм эвазига авиа чипта сотиб олган, бироқ карантин сабабли рейслар бекор қилингн. 

2020 йил 1 июлдан депозит ваучерларини расмийлаштириш орқали тўлов қайтарилиши таъкидланган бўлса-да, 5 ойдан буён пулларини ололмай овора-ю сарсон бўлаётганлигидан норозилигини билдирган.

Мазкур мурожаат Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассилари  томонидан ўрганилиб, истеъмолчиларга умумий ҳисобда 33 000 000 (ўттиз уч миллион) сўм миқдордаги маблағ эгаларига манзилли қайтарилишига эришилди.

    Бошқа янгиликлар