Бугун, ижтимоий тармоқларда Гулистон шаҳрида гумбурлаш ва ер қимирлашга ўхшаш ҳолат қайд этилганлигига оид хабарлар тарқалди.
Ҳодисага оид тафсилотлар билан "Sirdaryo Bugun" вилоят ФВБ Ахборот хизмати билан боғланган.
"Айни дамда Гулистон шаҳрида қайд этилган зилзилага ўхшаш ер силкиниши ва портлаш каби овозлар бўйича ФВБ марказий диспетчерига ҳеч қандай ёнғин ёки портлаш тўғрисида мурожаат ва қўнғироқлар келиб тушмаган.
Шундай бўлса ҳам, ФВБ ходимлари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, Гулистон шаҳар ҳудудидаги ва ёндош ҳудудлардаги мавжуд бўлган АГТКШ ишчи ҳолатлари ўрганилиб чиқилмоқда", - дейилган ФВБ матбуот хизмати жавобида.






