2020 йилнинг 19 декабрь куни Ислом тараққиёт банки (ИТБ) директорлар Кенгаши Ўзбекистонда умумий қиймати 509,2 млн долларга тенг бўлган иккита йирик ва иқтисодий жиҳатдан аҳамиятли лойиҳани молиялаштиришни маъқуллади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
200 млн долларлик биринчи лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида бир қатор инфратузилмавий ва ижтимоий объектларни модернизация қилишни кўзда тутади.
Банк томонидан 80 млн доллар ажратилаётган иккинчи лойиҳа маҳаллий клиникаларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш орқали саратон касаллигига чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини ҳар томонлама такомиллаштириш дастурининг иккинчи босқичини амалга оширишни кўзда тутади.






