Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳрида жойлашган «Ҳайвонот боғи» муҳокамаларга сабаб бўлди. Уларда айтилишича, ҳайвонот боғида ҳайвонлар совуқдан ва очликдан ўлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, ваколатли ташкилотлар томонидан ўрганилди ушбу боғида ўрганиш ва текшириш ишлари олиб борилди.
Сақланаётган жониворларнинг сақланиш ҳамда соғлиги ўрганилди. Ўрганиш давомида қуш ва ҳайвонларнинг сақланиш шароитларида камчиликлар борлиги, яъни ҳайвонлар сақланадиган қафасларнинг кичиклиги, ҳайвонларнинг остига сомон ёки бошқа юмшоқ тўшамалар ташланмаганлиги аниқланиб, ушбу камчиликларни зудлик билан бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар берилди.
Ушбу ҳайвонларнинг сақланиш ҳолатлари ўрганилганда бўри 5х4 метр квадрат, африка шери 5х4 метр квадрат, маккака маймуни 2х2 метр квадрат, укки 3х3 метр квадрат, тасқаралар 2х2,5 метр квадрат, бургут 2х2,5 метр квадрат, носуха 2х4,5 метр квадрат, жайра 2х4,5 метр квадрат, соркуш 3х3 метр квадрат, фазан 1,5х2 метр квадрат темир панжарали қафас (вольер)ларда сақланаётганлиги аниқланди. Ҳамма қафас (вольер)ларнинг паст қисми бетондан бўлиб, сомон ташланган.
Сақлашга рухсатномаси йўқ бўлган бир бош бўри, бир бош носуха, бир бош жайра, бир бош қирғовул, икки бош қора тасқара, бир бош бургут, бир бош укки, бир бош кал журчи (стервяткик), бир бош қамиш мушуклар ҳайвонот боғи раҳбарига кўрсатиб ўтилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф қилгунча вақтинча сақлаш учун Тошкент шаҳридаги «Тошкент ҳайвонот боғи»га юборилди.






