АсосийJamiyat

Қозоғистондаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди

'Қозоғистондаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди'ning rasmi

Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди. 

Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов ва мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчиси С.Ниязходжаевлар иштирок этди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси, хусусан, меҳнат миграцияси соҳасида имзоланган келишувларни ижросини таъминлаш, Қозоғистонда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ижтимой-ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Қозоғистонда очилиши режалаштирилаётган ваколатхонаси юзасидан ташкилий масалалар бўйича келишиб олинди.

    Бошқа янгиликлар