Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Тошкент шаҳридаги "Ишга Марҳамат" мономаркази базасида ташкил этилган "Япон тили ва касбий малака тест маркази"да 2021 йил учун ўқишга аризаларни онлайн қабул қилиш бошланди.
Мазкур курсларда фуқаролар Японияда ишга жойлашиш учун талаб этиладиган N4 даражасидаги япон тили ва касбий малака курслари кўникмалари (JFT-BASIC, JLTP) ва "Махсус касбий малака" (Tokutei Ginou) тестларига тайёрланади.
Япон тили ва касбий малака курсларини тугатган фуқаролар “Махсус касбий малака" тестини топширади.
Тестдан муваффақиятли ўтган фуқаролар “Махсус малакали ишчи ҳалқаро сертификати”ни қўлга киритиб “Японияда ишлаш хуқуқига эга махсус малакали ишчилар” базасида рўйхатга олинади ва япониялик иш берувчи компаниялар томонидан ўтказиладиган танлов суҳбатларида иштирок этади.
Мазкур курслар Япониянинг Ниппон академияси япон тили мактаби ўқитувчилари томонидан олиб борилади.
Курслар 2021 йил 18 январдан бошланади.
Япон тили курслари нархи: 892 минг сўм (давомийлиги 6 ой)
Курсларда ўқиш учун Япония меҳнат қонунчилигига асосланиб ёш чегараланмаган.
Шунингдек, 2021 йил январдан бошлаб, ташкиллаштирилган ҳолда хорижда ишлаш учун кетаётган ва «labor-migration» дастурий мажмуасида рўйхат ўтган фуқаролар мазкур курсларда давлат грант маблағлари ҳисобидан таҳсил олишлари мумкин.
Япон тили ва касбий малака курсларига грант маблағлари ҳисобидан ўқиш талаблари ҳақида “Япон тили ва касбий малака тест маркази” телеграм каналида танишиш мумкин.
Рўйхатдан ўтиш муддати 2020 йил 25 декабргача.
Қўшимча маълумот учун️:
Телефон: +998712076900 ( ички рақамлар: 112 / 888)
Телеграм канал : @tokuteiginouz






