АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

'Бугун Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди'ning rasmi

Бугун кундуз куни республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати. 

Ўзбекистонда ҳаво булутли, баъзида эса очиқ бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқий йўналишда 7-12 м/с тезликда эсиши кутилмоқда. Ҳаво 2-7° илиқгача исийди.

Пойтахтимизда ҳам ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Кучсиз шимоли-шарқий шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳаво 1-3° илиқгача исийди.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 5° гача бироз совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар