АсосийJamiyat

Акмал Бурхонов: "Сингапурда 1 доллар пора учун 3 ой текширув олиб борилган. Бизда эса..."

'Акмал Бурхонов: "Сингапурда 1 доллар пора учун 3 ой текширув олиб борилган. Бизда эса..."'ning rasmi

18 декабрь куни Тошкентда бошланган Ёшлар форумида Коррупцияга қарши кураш агентлиги директори Акмал Бурхонов миллий қонунчиликда ноқонуний бойлик орттириш ва совға масалалари ҳали тўлиқ тартибга солинмаганига эътибор қаратди.  

"Яқинда сингапурликлар билан учрашув қилдик. Уларнинг айтишича, Сингапурда 1 долларлик пора учун 3 ой текширув олиб борилган. Бизда эса 1 доллар пора ҳисобланмайди. Лекин биз ҳам поранинг катта-кичигига бир хил қарашимиз керак.

Агар ҳозир шундай кичик миқдордаги пора ҳақида эълон қилсак, «майда ишлар билан шуғулланишяпти», дейишади. Бироқ пора суммасига тенг қаралиши ва бу қайта кўриб чиқилиши керак.

Бизга айтишларича, Сингапурда поезд [асосли сабабсиз] ярим соатга кеч қолса, вазир автоматик тарзда ишдан кетади. Ўзбекистонда ҳам шундай тизим яратиш устида ишлаяпмиз. Шунингдек, коррупцион жиноят тушунчасини кенгайтиришимиз лозим", — деган Коррупцияга қарши кураш агентлиги директори А. Бурхонов.

    Бошқа янгиликлар