АсосийJamiyat

Ўзбекистон давлат психология университетини ташкил этиш режалаштирилмоқда

'Ўзбекистон давлат психология университетини ташкил этиш режалаштирилмоқда'ning rasmi

  Психология соҳасида хизмат кўрсатиш ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокомасига қўйилди.  

Унга кўра, Ўзбекистон миллий университетининг «Психология» ва «Социология» кафедралари негизида Ўзбекистон давлат психология университетини ташкил этиш белгиланмоқда.

Ҳужжат билан 2021 йилдан бошлаб қуйидагилар таклиф этилмоқда:

- 14 та ҳудуд ОТМлари ҳузурида аҳолига психологик ҳизмат кўрсатувчи марказлар ташкил этилади;

- Психология соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича қабул параметрлари йилига 30 фоиздан ошириб борилади;

- Туман (шаҳар) маҳаллалари тузилмасида оила психологи лавозими жорий этилади;

- Таълим муассасаларидаги психологлар 3 йилда бир марта малака оширади;

- Нодавлат психологик маслаҳатлар тармоғи ва онлайн хизмат кўрсатиш кўлами кенгайтирилади.

    Бошқа янгиликлар