АсосийJamiyat

Самарқандлик автоблогернинг машинасини ёқиб юборишди

'Самарқандлик автоблогернинг машинасини ёқиб юборишди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда самарқандлик автоблогернинг транспорт воситасига ўт қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

2020 йил 16 декабрь куни фуқаро М.Б. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 16 декабрь куни соат 02:30 ларда ўзининг яшаш уйи ёнида бўлган автомашинаси номаълум шахс томонидан ёқиб юборилганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.  

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ  томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 173-моддаси 2-қисм “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар