АсосийJamiyat

Эрон ҳудудларидан илиқ ҳавонинг кириб келиши натижасида Ўзбекистонда ҳафта бўйи кузатиладиган ҳаво ҳарорати маълум қилинди

'Эрон ҳудудларидан илиқ ҳавонинг кириб келиши натижасида Ўзбекистонда ҳафта бўйи кузатиладиган ҳаво ҳарорати маълум қилинди'ning rasmi

Синоптикларнинг маълум қилишича, Ўзбекистондаги бугунги ва эртанги об-ҳаво шароитини дам олиш кунлари ҳудудимизга кириб келган қуруқ ва деярли совуқ антициклон ҳаво массалари белгилайди. 

Барча вилоятларда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5° совуқ, кундуз кунлари 0-5° илиқ атрофида, баъзи жойларда 7 даражагача илиқ бўлади.  

23 декабрда Кавказ ҳудудларидан кириб келган бироз нам ҳаво массалари республика ҳудудлари бўйича силжийди. Республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат марказий ҳудудлар бўйича баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.

24-25 декабрда бизнинг ҳудудимизга эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари келади. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб, кундуз кунлари ҳаво 7-12° илиқгача исийди.

Ҳудудларнинг кўп қисмида шу кунларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. 🌧Фақат, республикамизнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига 25 декабрда жанубий циклон кириб келиши бошланади, бунинг ҳисобига Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида асосан ёмғир кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар