АсосийJamiyat

Алишер Қодиров Антимонополия қўмитасини “UzAutoMotors” обрўсига путур етказишда айблади

'Алишер Қодиров Антимонополия қўмитасини “UzAutoMotors” обрўсига путур етказишда айблади'ning rasmi

«UzAuto Motors»нинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги шикоят аризаси бўйича шу йилнинг 30 октябрь куни суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганди.

Шундан сўнг Қўмита вакиллари суд қароридан норози бўлиб юқори инстанцияга мурожаат қилди. Апелляция шикояти ҳам мазмунан кўриб чиқилгач,  қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

 Аксарият кишилар  натижа халқ фойдасига ҳал этилмасада идоралар ўртасидаги бундай судлашув жараёнларини ижобий баҳолашса, Олий Мажлис қуйи палатасининг депутати Алишер Қодиров Антимонополия қўмитасини “UzAutoMotors” обрўсига путур етказишда айбламоқда.

" Монополия қўмитаси автосаноатда қарор қандай қабул қилинишидан бехабарлиги (суд қарори шу хулосани чиқаришга асос бўлмоқда) Ўзбекистон иқтисодиёти ва Ўзавтомоторс компаниясининг халқаро репутациясига қанча зарар етказганини ҳисоблаш ва жавоб тайёрлаш қўмита раисининг биринчи ўринбосарини ким масалани кўпроқ тушунишини ўлчашдан кўра кўпроқ ўйлантириши керак, аслида, - деди депутат.

Унинг таъкидлашича, Партия томонидан суд жараёнлари якунланиши билан Монополия қўмитасининг ушбу масалада эшитувини ташкил қилиш ва тегишли хулосалар чиқариш бўйича таклиф тайёрланади.

    Бошқа янгиликлар