Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган суриштирувлар давомида Жиззах вилояти Бахмал тумани “Сангзор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида доимий рўйхатда турган, Жиззах шаҳридаги олий ўқув юртларидан бирида ўқувчи А.А. ноқонуний равишда имомлик фаолияти ҳамда диний материалларни тарқатиш билан шуғулланганлиги аниқланган. Бу ҳақда “Роstdа” мухбири хабар қилди.
Жумладан, А.А. Бахмал тумани Ўсмат шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи Т.Ў. ҳамда Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи А.Ҳ.га жамоат намозларида имомлик қилган. Шу билан бирга, қатор танишларига диний мазмундаги материалларни тарқатиб келган.
Соҳа вакиллари вилоятнинг Зомин тумани Даштобод шаҳри Ўзбекистон маҳалласида яшовчи Л.К. ҳам диний мазмундаги материалларни тарқатишни одатга айлантирганлигини аниқланган. Диний йиғилишлар ўтказиш ҳамда диний материаллар тарқатишга доир мазкур ноқонуний хатти-ҳаракатлар юзасидан тегишли тартибда суриштирувлар ўтказилмоқда.






