Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 18 декабрь куни бош ташкилоти Швеция Қироллигининг Хелсинборг шаҳрида жойлашган “Марказий Осиё Уюшмаси” Жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.
Ваколатхонанинг асосий мақсад ва вазифалари – демократик ислоҳотларни амалга ошириш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга, Ўзбекистон Республикасида демократия ривожи ва инсон ҳуқуқлари масалаларига риоя этилишида кўмаклашиш ҳисобланади.
Ваколатхона жойлашган манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 8-уй, 26-хона.






