АсосийJamiyat

Сал аввал ишдан олинган Қашқадарё вилоят ХТБ бошлиғи вилоят ҳокимлигида иш бошлади

'Сал аввал ишдан олинган Қашқадарё вилоят ХТБ бошлиғи вилоят ҳокимлигида иш бошлади'ning rasmi

Бир муддат аввал, ижтимоий тармоқларда  Қашқадарё Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Фарҳод Очилов, 17 ноябрь куни Шерзод Шерматов ўтказган йиғилишда ишдан олингани ҳақида хабар тарқалган ва хабар расмийлар томонидан рад этилган эди. Шундан бир муддат ўтиб, 25 ноябрь куни Қашқадарё вилоят ХТБ бошлиғи этиб, Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Каримов Тўлқин тайинлангани хабар қилинди. 

Айни пайтда хабар қилинишича, вилоят ҳокими раҳбарлигидаги йиғилишда вилоят халқ таълими бошқармасининг собиқ бошлиғи Фарҳод Очилов ҳокимликда сектор котиби сифатида иш бошлаган.  

“Фарҳод Очилов менга келиб тушаётган онлайн мурожаатларни рўйхатга олади ва ечими билан қизиқади. Ҳал этилмаган муаммолар қизил рангда белгилаб қўйилади”, — деган вилоят раҳбари. 

    Бошқа янгиликлар