АсосийJamiyat

«ЗАГС»ларнинг иш вақти ўзгарди

'«ЗАГС»ларнинг иш вақти ўзгарди'ning rasmi

Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари томонидан ФҲДЁ бўлимларининг тўлиқ иш вақти қайта кўриб чиқилиб, душанба – жума кунлари тщлиы иш режими тартибида белгиланди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Барчага маълум, аввал турли ҳудудлар ФҲДЁ бўлимларининг иш вақти ҳар хил бўлган.  

Масалан, Тошкент шаҳрида душанба — дам олиш куни бўлган бўлса, бошқа ҳудудларда иш куни эди. Бу ҳолат, мазкур маълумотга эга бўлмаган аҳолига ноқулайлик туғдирар эди.

Энг муҳими, эндиликда ФҲДЁ бўлимлари томонидан шанба кунлари ҳам 9.00 дан – 15.00 га қадар аҳолига хизмат кўрсатилади.

Бунда, меҳнат қонунчилигига тўлиқ риоя қилинган ҳолда шанба кунлари ишлайдиган ходимларнинг умумий иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ортмайди.

Мазкур янгилик аҳолига қўшимча қулайлик яратишда ФҲДЁ соҳасида олдинга ташланган яна бир қадам бўлди.

    Бошқа янгиликлар