Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида 2020 йилнинг 13 декабрь куни соат уйлар олдидаги дарахтзордан 45 ёшли М.Қ., исмли шахснинг мурдаси топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Воқеага аниқлик киритиш мақсадида мурда суд-тиббий экспертизаси воситасида текшириб кўрилган. Экспертиза хулосасига кўра, М. Қ., нинг танасида “қорин бўшлиғининг ёпиқ қўшма жароҳати, тўш суягини ёпиқ синиши, ичак артериясининг ёрилиши” каби тан-жароҳатлари борлиги аниқланган. Бу ҳароҳатлар унинг ўлимига сабаб бўлган дея тахмин қилинган.
Сўнгра мазкур ҳолат юзасидан Зарафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида жиноятни Томди туманида туғилган С. С. исмли шахс содир этганлиги, жанжалга эса ҳар икки фуқаронинг спиртли ичимлик таъсирида бир-бирларини сўкиб ҳақорат қилганлиги сабаб бўлгани аниқланган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади департамент маълумотида.






