АсосийЖИНОЯТ

Тошкентда номаълум шахс фуқарога орқадан келиб пичоқ урди (видео)

Айрим одамлар куппа-кундуз куни ҳамманинг кўзи олдида ўз жинсдошига пичоқ ўқталиши одат ту...

'Тошкентда номаълум шахс фуқарога орқадан келиб пичоқ урди (видео)'ning rasmi

Айрим одамлар куппа-кундуз куни ҳамманинг кўзи олдида ўз жинсдошига пичоқ ўқталиши одат тусига кирдими, билмайсиз. "Тавба" демасдан илож йўқ... 

Шундай воқеалардан бири Тошкент шаҳрида 2020 йилнинг 8 декабрь куни соат 13:40 да содир бўлди. Хусусан 21 ёшли Саидаҳмад Х. 27 ёшли Рустам М. билан жанжаллашиб, қўлидаги совуқ қурол – “пакки” пичоғи билан фуқаро Рустам М.,нинг бел ва ўнг лунж соҳасига тан жароҳати етказди.

 Бу хатти-ҳаракати билан у жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида фуқаролар тинчини бузгани етмагандай, ўз танишининг ҳаётига тажовуз қилди. Видео:

Мазкур воқеа Шайхонтоҳур тумани Тахтапул маҳалласи Кичик халқа йўли кўчасида жойлашган «Малика савдо мажмуаси»нинг асосий кириш дарвозаси олдида юз берди.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Рустам М.,нинг танасида “бел соҳаси чап ярми санчиб кесилган жароҳати. Ўнг лунж соҳаси кесилган жароҳат”лари мавжудлиги, улар оғирлик даражаси бўйича “ўртача оғир” тан жароҳатлари ҳисобланиши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар