АсосийJamiyat

Зойир Мирзаев қашқадарёликларнинг энг оғриқли масаласида Бош вазирга мурожаат билан чиқди

'Зойир Мирзаев қашқадарёликларнинг энг оғриқли масаласида Бош вазирга мурожаат билан чиқди'ning rasmi

Кеча, 21 декабрь Бош вазир A.Aрипов раҳбарлигида ўтказилган йиғилиш иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали турар жойлар ижтимой соҳа объектларини қиш мавсумига тайёрлаш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга бағишланди.  

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Aхборот хизматининг хабар беришича, йиғилишда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев аҳолини қийнаб келаётган муаммо бўйича маълумот берди.

— Вилоятимизнинг Ғузор, Чироқчи, Қамаши, Шаҳрисабз ва Китоб туманларида электр энергияси таъминотида 8-12 соатгача режасиз узилишлар кузатилмоқда, - деди Зойир Мирзаев. - Натижада аҳоли томонидан ҳақли эътироз ва норозиликлар кўпаймоқда. Сабаби ушбу ҳудудларда кўпчилик аҳоли тоғли ва қишлоқ жойларда яшайди.

Ушбу кўтарилган муаммога Бош вазир алоҳида эътибор қаратиб, 2 кун ичида вазиятни ўнгланишига, режасиз 8-12 соатлаб узилишларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқ берди.

    Бошқа янгиликлар