АсосийJamiyat

Фарғона ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари дам олиш кунлари ҳам ишламоқда

'Фарғона ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари дам олиш кунлари ҳам ишламоқда'ning rasmi

Фуқароларга қулайлик яратиш, уларнинг ҳафта давомида иш фаолияти билан банд бўлишлари ҳамда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига ташриф буюришга етарли вақтлари бўлмаслигини ҳисобга олган ҳолда, Фарғона вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари томонидан ходимларнинг дам олиш кунларида ҳам соат 08:00 дан 18:00га қадар навбатчилик асосида вилоят аҳолисига хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар бермоқда. 

"Ўз навбатида, ходимларнинг ҳам меҳнат қонунчилигига асосан иш ва дам олиш вақтларини тўғри тақсимлаш мақсадида, ҳафта мобайнида бир кун дам олишлари ташкиллаштирилди" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар