АсосийJamiyat

«Тошкент-Инчеон» авиарейслари орқали Кореяга кириш ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди

'«Тошкент-Инчеон» авиарейслари орқали Кореяга кириш ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда 2020 йил декабрь ва 2021 йил январь ойларида «Uzbekistan Airways» ва “Asiana Airlines” авиакомпаниялари томонидан режалаштирилаётган «Тошкент-Инчеон» авиарейслари орқали Корея Республикасига кириб бориш ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги аниқлик киритди. 

Ижтимоий тармоқларда Корея Республикасига кириш визасига эга барча виза (С-визасидан ташқари) турларига ушбу мамлакатга кириш учун авиарейслар ташкиллаштирилгани тўғрисида эълонлар тарқалмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ушбу маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматига сўров юборилди.

Сўровга жавобан, 2020 йил декабрь ва 2021 йил январь ойларида «Uzbekistan Airways» АЖ ва “Asiana Airlines” авиакомпаниялари томонидан режалаштирилаётган «Тошкент-Инчеон» авиарейслари билан фақат розилик битими ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси тавсия этган клиникаларнинг ПСР тести манфий натижасига эга фуқаролар ушбу мамлакатга кириб бориши тўғрисида маълум қилинган.

Фуқаролар ўзини ўзи яккалаш жойи ва шароити тўғрисидаги тақдим қилган маълумотлар Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан ўрганилгандан сўнг, ижобий деб топилгандагина фуқароларга Корея Республикасига кириш учун розилик битими берилади.

Бугунги кунга қадар ишчи визасига эга фуқароларнинг транзит авиарейслар орқали мустақил равишда Корея Республикасига жўнаб кетиш учун уриниш ҳолатлари аниқланмоқда. Натижада, фуқаролар ўзларига иқтисодий зарар етказмоқда.

"Ушбу хатти-ҳаракатлар мазкур давлатга кириб боришни янада кечиктириши ҳамда Корея Республикаси томонидан бошқа фуқароларнинг ҳам ушбу давлатга кириб боришида салбий оқибатларга олиб келиши тўғрисида огоҳлантирамиз" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар