2021 йил кириб келаётганлигини инобатга олиб, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Унга кўра, вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа хўжалик ташкилотларига турли хил корпоратив ва кўнгилочар байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, идоралар раҳбарлари назарда тутилган чекловларга қатъий риоя этилиши учун шахсан жавобгар бўладилар. Чекловлар бузилиши кузатилган тақдирда тегишли тартибда ҳайфсан, жарима каби қатор жавобгарлик чоралари кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.






