Байрам олди кунлари йўловчиларга транспорт хизматларини кўрсатишни янада ошириш ва уларга кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ томонидан Тошкент-Урганч-Тошкент йўналишида 556/555-сонли йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ Ахборот хизмати хабар қилди.
Мазкур поездлар жорий йил 24, 26 декабрь кунлари Тошкент-Урганч, шунингдек, 25, 27 декабрь кунлари Урганч-Тошкент йўналишида 2 мартадан қатновни амалга ошириб, йўловчиларни ўз манзилларига етказиб қўяди.
Чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин, дейилади хабарда.






