Ўзбекистонда вакцинани биринчи бўлиб кексалар, шифокорлар, ўқитувчилар, тарбиячилар олади. Бу ҳақда Соғлиқни Сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Атабеков Нурматовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX альянси орқали 2 млн доза вакцина сўраб мурожаат қилган. Ўзбекистон аризаси қабул қилинган.
Модомики қайсидир вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланса, у Ўзбекистонга олиб келингач, биринчи галда 65 ёшдан юқори бўлган шахслар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, боғчалар тарбиячилари эмланади.





