АсосийJinoyat

Сурхондарёда масжид котиби пичоқлаб ўлдирилди

'Сурхондарёда масжид котиби пичоқлаб ўлдирилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Шеробод масжидида қотиллик юз берганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Бош прокуратура Матбуот хизмати мазкур ҳодиса юзасидан расмий маълумот тақдим этди. 

Аниқланишича, бугун 22 декабрь куни соат 09.30 ларда Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида жойлашган жомеъ масжиди биноси ичида фуқаро М.Ш. (1974 й.т., ишсиз) шу масжиднинг котиби Ш.Г. билан ўзаро жанжаллашиб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унга тан жароҳати етказган.

Жабрланувчи Ш.Г. олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонага олиб кетилаётганида йўлда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш.га ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у процессуал тартибда ушланган.      

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар