2019 йилда йил давомида «103» хизмати 10 миллионга яқин чақириқни қабул қилинган бўлса, бу йилнинг 11 ойи давомида бу кўрсаткич 10 миллиондан ошган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.
Энг кўп чақириқлар Фарғона, Андижон, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан (1 миллиондан ортиқ) келиб тушган бўлиб, энг кам мурожаат Навоий вилоятида (297 мингдан ортиқ) кузатилган.
" - Бу йилги мурожаатлар сони сезиларли ошганлигини пандемия шароити билан боғлаш мумкин. Чунки карантин даврида «COVID-19» ни юқтириш хавфи туфайли уйдан чиқишни афзал кўрмаганларнинг аксарияти «тез ёрдам»га қўнғироқ қилишди.
Қолаверса, шошилинч ёрдам кўрсатиш хизматлари тизимида сall-марказлар ташкил этилиб, у ерда шифокорлар ҳам фаолият юритиши ва лозим бўлганида беморларга «тез ёрдам» машинаси етиб келгунича телефон орқали консультация қилиб, унинг ёнидаги инсонга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича кўрсатмалар бериб, беморнинг ҳаётини қутқариб қолишга кўмаклашиши аҳоли саломатлигини муҳофазалашда муҳим омил бўлмоқда", дейилади хабарда.






