Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Тошкент шаҳар ҳокимининг "Тошкент шаҳар кўчаларидаги тирбандликни олдини олиш мақсадида транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш тўғрисида" ги қарорининг лойиҳаси жойлаштирилди.
Унга кўра, шаҳарда Н1 тоифали автотранспорт воситаларидан юқори транспорт воситаларининг ҳаракати эрталабки соат 07:00дан 10:00гача, кечки соат 17:00дан 20:00гача чекланиши мумкин. Маълум қилинишича, чекловларни жорий қилишдан мақсад пойтахт кўчалардаги тирбандликнинг олдини олишдан иборат.






