АсосийJamiyat

Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қурилади

'Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қурилади'ning rasmi

“Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4933-сон, 22.12.2020 й.) қабул қилинди.  Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.  

Қарорга кўра, Ҳукумат номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Abu Dhabi Future Energy Company PJSC – Masdar” (БАА) компанияси (Инвестор) ва масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Shamol Zarafshan Energy” хорижий корхонаси (Лойиҳа компанияси) ўртасида Инвестиция шартномаси тасдиқланади. 

Қарор билан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар натижасида имзоланган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқулланди. 

Шунга кўра, Инвестиция шартномаси ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати давомида электр энергиясини сотиб олиш учун хорижий валютада деноминацияланган қатъий тариф ўрнатилади. 

    Бошқа янгиликлар