АсосийJamiyat

Қўшимча "Афросиёб" поездлари қатнови йўлга қўйилади

'Қўшимча "Афросиёб" поездлари қатнови йўлга қўйилади'ning rasmi

Байрам олди ва байрам кунлари йўловчиларга транспорт хизматларини кўрсатишни янада ошириш ва уларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ томонидан Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида қўшимча 764/763-сонли “Aфросиёб” поездларининг қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ Матбуот хизмати хабар қилди. 

Мазкур поездлар жорий йил 28, 29, 30 ҳамда 31 декабрь кунлари қатновларни амалга ошириб, йўловчиларни ўз манзилларига етказиб қўяди.

Чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар