АсосийJamiyat

Россияда террористик ташкилотга қўшилишга уринган ўзбекистонликлар узоқ йилга озодликдан маҳрум қилинди

'Россияда террористик ташкилотга қўшилишга уринган ўзбекистонликлар узоқ йилга озодликдан маҳрум қилинди'ning rasmi

Россиянинг Жанубий округ ҳарбий суди Ўзбекистон фуқаролари Феруз Ҳабибов ва Жасур Маҳмудовни Россияда тақиқланган "Жабҳат ан-Нусра" террористик ташкилотига қўшилишга урингани учун 14 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда interfax ёзди.

Aниқланишича, 2019 йилда судланувчилар Симферополда бўлганларида, "Жабҳат ан-Нусра" сафига қўшилишга ва ташкилотнинг Суриядаги фаолиятида иштирок этишга рози бўлганлар.

Иш материалларига кўра, Ҳабибов 2019 йил 1 августдан 2020 йил мартигача дўстини "Жабҳат ан-Нусра"  фаолиятида иштирок этиш учун Сурияга кетишга кўндирган. 2020 йил март ойида Симферополда шериклар махсус кийим ва дори-дармонларни, шунингдек, Краснодардан Тбилисига (Грузия) автобус чипталарини ва Тбилисидан Истанбулга самолёт чипталарини, кейинчалик Сурияга учиш учун сотиб олишган.

Улар 2020 йил 26 мартда Қримда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Суд Маҳмудовни қамоқнинг биринчи йилини ўташ билан 5 йил, Ҳабибовни 9 йил озодликдан маҳрум қилиш колониясига тайинлади.

Ҳукм қонуний кучга кирмаган ва томонлар томонидан Aпелляция судининг Ҳарбий судида шикоят қилиниши мумкин, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар