Коронавируснинг янги штамми сентябрь ойида Aнглиянинг жануби-шарқида топилган. Ўшандан бери у кўплаб ҳудудларга тарқалди, дея ёзди interfax.
Хабарга кўра, ҳозирда унинг қанчалик тез тарқалишини ва бу штаммнинг ўзи ёки турли хил омилларнинг комбинацияси билан боғлиқлигини яхшироқ тушуниш учун изланишлар олиб борилмоқда.
Вируснинг ушбу мутацияси Aнглияда сентябрдан бери айланиб юрган бўлса-да, фақат ўтган ҳафта расмийлар штамм бошқа турларга қараганда юқумли эканлигини даъво қилиш учун етарли далилларга эга эканлигини ҳис қилишди, дея хабар беради Associated Press.
Бироқ, улар ушбу штамм Буюк Британияда юзага келганига амин эмаслар. Aммо Лондонда янги юқтириш ҳолатларининг 60 фоизга яқини шу туфайли юзага келади, деди Буюк Британия ҳукуматининг фан бўйича бош маслаҳатчиси Патрик Валланс.






