Ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси В.Л. Тюрденев томонидан Ўзбекистон Республикасида атом электр станциясини қуриш учун шартнома бўйича берган изоҳи жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.
“Ўзатом” агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, ҳозирда томонлар лойиҳанинг хавфсизлиги ва ишончлилиги ҳамда иқтисодий самарадорлигини ошириш, шунингдек республиканинг миллий манфаатларидан келиб чиқган ҳолда позицияларини яқинлаштириш бўйича музокараларни давом этмоқдалар.
Маълум қилинишича, ушбу шартномани муҳокама қилишда Ўзбекистон миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда музокара позициялари ишлаб чиқилган ва ҳимоя қилиб келинмоқда.






