1

Наманганда 21 ёшли йигит 24 ёшли фуқарога қасддан тан жароҳати етказди

ЖИНОЯТ 23.12.2020, 20:29
Наманганда 21 ёшли йигит 24 ёшли фуқарога қасддан тан жароҳати етказди

2020 йилнинг 18 декабрь куни соат 22:45 да Наманган шаҳар, "Порлоқ" маҳалласи, 3-кичик туманида жойлашган "Караван" номли кафе ҳовлисида 21 ёшли Шерзод Х., жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан, менсимасдан, атрофдагиларни тинчини бузиб, ўткир кесувчи жисмни намойиш қилиб, уни қўллаб, 24 ёшли Иброхим Ғ.,ни уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Иброхим Ғ.,нинг танасида  "қорин олд девори, қорин бўшлиғига кириб борувчи, ўткир предметдан санчилган-кесилган" тан жароҳатлари “оғир” тан жароҳатлари туркумига кириши аниқланган.

Терговга қадар текширув давомида Наманган шаҳрида жойлашган "Караван" номли кафеси ташқи ҳовлисига ўрнатилган кузатув камерасига ёзилган видеотасвирлар баённома орқали ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Шерзод Х., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “Е” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Шерзод Х., Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “Е” банди билан содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ҳамда унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Сўроқ жараёнида, Шерзод Х., фуқаро Иброхим Ғ.,га тан жароҳати етказган пичоқни каналдаги сувга ташлаб юборганлигини маълум қилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1