1

Наманганда Канадага ишга юбориш ва виза олиб бериш учун катта миқдорда пул олган фуқарога ҳукм ўқилди

ЖИНОЯТ 23.12.2020, 21:20
Наманганда Канадага ишга юбориш ва виза олиб бериш учун катта миқдорда пул олган фуқарога ҳукм ўқилди

Наманганда фуқаро А.А. ўзганинг маблағини қўлга киритиш мақсадида икки фуқарони чув туширди. Бу ҳақда Учқўрғон туман ИИБ хузуридаги ТБ бошлиғи капитан О.Жалалов хабар қилди...

Фуқаро А.А. 2019 йил 14 мартдан 1 майга қадар Учқўрғон тумани, Фаровон МФЙда яшовчи фуқаро М.О.га Канада давлатида иш борлиги, ойига 2.500-3.000 АҚШ доллари иш ҳақи тўланишини айтиб алдаб, ишга боришга қизиқтиради. Унинг фуқаролик паспортига Канада давлатига кириш хуқуқини берувчи виза стикерини сохталаштириб, уни паспорт варағига ёпиштириб, бу виза билан Канадага бориб, ишлаш мумкинлигини айтади. Виза ва ишга юбориш учун жами 3.400 АҚШ доллари (қиймати 27.431.778 сўмга тенг)ни фирибгарлик йўли билан эгаллаб олган. М.О. ИИБга ариза билан мурожаат қилгандан сўнг сохталаштирилган Канада давлати визасини олиб ташлаб, М.О.нинг фуқаролик паспорти варағига қасддан шикаст етказган.

            Шунингдек, у жиноий фаолиятини давом эттириб, такроран 30 апрелда Учқўрғон тумани, Сохил МФЙда яшовчи А.А.ни ҳам худди юқоридагидек чув туширади. Виза учун жами 3.100 АҚШ доллари (қиймати 25.011.327 сўмга тенг)ни фирибгарлик йўли билан эгаллаб, А.А.ни Канадага ишга жўнатмай, пулларни шахсий эхтиёжлари учун ишлатиб юборган.

  “ПУЛИНИ ОЛИШ УЧУН АЛДАГАНДИМ”

Мазкур жиноят иши бўйича айбланувчи А.А. Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди, 227-моддаси 2-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиб, сўроқ қилинганида у ўз айбига иқрор бўлди...

- 2018 йил февралда А. билан танишиб қолдим. Унга Канадада иш борлигини айтиб қизиқтирдим. Бу орада уни қариндоши М.О. билан ҳам танишдим. Бир хил “сценарий” билан иш тутдим. Уларни алдаб, жами 2500 АҚШ доллари олдим ва пулларни ўз эҳтиёжларимга ишлатдим. Канада давлати визасини интернет ижтимоий тармоғи орқали кўчириб олиб, уни компьютерда тайёрлаб, паспортга ёпиштирдим. А.А.дан пул олмаганман. Канадага ишга жўнатиш ваколатим бўлмаган. Уларни пулини олиш учун алдагандим. Қилган ишимдан пушаймонман. Айбимга иқрорман...

Мазкур жиноят иши судда кўрилиб, айбланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ тўлангани учун унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1