АсосийЖИНОЯТ

Наманганда ўғирланган 16 ёшли қиз ўзини машинадан ташлаб, ҳалок бўлди (видео)

Наманганда зўравонлар томонидан ўғирланган қиз вафот этди. Бу ҳақда Наманган вилоятидан му...

'Наманганда ўғирланган 16 ёшли қиз ўзини машинадан ташлаб, ҳалок бўлди (видео)'ning rasmi

Наманганда зўравонлар томонидан ўғирланган қиз вафот этди. Бу ҳақда Наманган вилоятидан мухбиримиз Умида Қўшоқова хабар берди. 

Маълум қилинишича, жорий йил 20 декабрь куни саот 23:30ларда Норин туманида яшовчи 18 ва 23 ёшли икки йигит олдиндан жиноий тил бириктириб, спиртли ичимликдан маст ҳолда тумандаги Чангитма маҳалласи ҳудудидаги хонадонлардан бирида ижарада яшаб келаётган асли учқўрғонлик бўлган 16 ёшли қизнинг олдига боришади. У билан қизнинг дугонаси билан боғлиқ муҳаббат можароси хақида гаплашиб олишини ва бу масалада ёрдами кераклигини айтишади. Уни уйдан яширин ҳолда чиқишга кўндиришгач,  "Дамас" автомашинасида ўғирлаб кетишган. Қиз эса улардан қутилиш мақсадида юриб кетаётган машинанинг эшигини очиб, ўзини ерга ташлаган.  

"Дамас" ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетгач, йўлдан ўтиб кетаётган "Ласетти" ҳайдовчиси тўхтаб, жон талвасасида ётган қизни шифохонага оли борган. Бироқ, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, жабрланувчи ўта оғир тан жароҳати билан шифохонанниг жонлантириш бўлимида вафот этди.  

Мазкур ҳолат юзасидан Норин тумани Ички Ишлар бўлими ҳузуридаги  тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси  Жиноят кодексининг 117-моддаси 2-қисми ҳамда 137-моддасининг  3-қисми в банди билан  жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар