Кеча, 23 декабрь куни ижтимоий тармоқларда "Фуқаронинг ўлимига 3 йилдан ошган бўлсада, унга жарима белгиланди" сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди.
Мазкур хабарлар юзасидан ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Хабарда Мирзаобод тумани ИИБ ЙҲХБ маъмурий амалиёт ходими томонидан фуқаро вафот этганлигига қарамасдан унга нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарори чиқарилгани айтилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилган расмий хабарда.






