АсосийJamiyat

Нурмат Отабеков Ўзбекистон коронавирус касаллиги манбаларини қандай жиловлагани ҳақида гапирди

'Нурмат Отабеков Ўзбекистон коронавирус касаллиги манбаларини қандай жиловлагани ҳақида гапирди'ning rasmi

Айни пайтда Халқаро пресс-клубнинг "Пандемияга қарши курашда миллий тажриба" мавзусига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда. 

Унда ССВ бош эпидемиологи Нурмат Отабеков коронавирус касаллиги манбаларини жиловлаш чора-тадбирлари ҳақида сўз юритди.

«Қизил, сариқ, яшил рангни фақат светофор туфайли жуда тез фарқлайдиган бўлганмиз. Қизил — олов рамзи, хавф белгиси. Буюк Британия, Германия, Дания, Нидерландия, Австрия, Австралия, Жанубий Африка давлатлари «қизил» рангга киряпти. Демак, бу хавф дегани. Махсус комиссия қарори билан ҳозир 8 та мамлакат билан авиақатновлар тўхтатилди.

Тарихга назар ташлайлик. Касаллик бизга четдан кириб келди. Илк бор аниқланган бемор ҳам чет элдан келган эди. Эпидемиологиянинг олтин қоидаси — касаллик манбаини жиловлаш. Касаллик манбаини жиловласак, эпидемиологик занжирни уза оламиз. Асосий мақсадимиз ҳам шу.

Ўзбекистон хориждаги фуқаролари ва талабаларини уюшган ҳолда олиб келди. Биз касаллик манбаларини битта жойга жамладик, кейин жиловлаш ишлари билан шуғулландик. Мана шу ишларнинг самараси ўлароқ ҳозир биз барқарор вазиятга келиб турибмиз», деди мутахассис.

    Бошқа янгиликлар