Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчисига Президент совғаси топширилди. Бу ҳақда Янги Ўзбекистон янгиликлар канали маълум қилди.
11-синф ўқувчиси Фирдавс Абдуқаюмов АҚШнинг иккита нуфузли олий таълим муассасаси — Ксавье ва Жон Кэролл Университетларига грант асосида қабул қилинди. Ксавье университетига грант миқдори 89 минг доллар, Жон Кэролл Университетига эса 96 минг долларни ташкил этади.
Ўзбекистон Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Фирдавсни табриклаб, унга Президент совғаси — замонавий компьютерни топширди.
Айни пайтда Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг ўқувчиси Темур Сулаймонов, Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Мироншоҳ Иномжонов, Жаҳонгир Амирҳамзаев, Азимжон Ўринов ҳамда Азимжон Алижоновлар етакчи хорижий олий ўқув юртларига қабул қилинган.






